"Солиқчи - тадбиркорликга кўмакчи" тамойили доирасида...
2021-04-22 17:24:49 689
Риштон тумани давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан фаолият кўрсатиш бўйича кўмак зарур бўлган тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича Риштон туманида Оқ ер МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган "EMINENCE" хусусий корхонаси раҳбари билан ўтказилган суҳбатда фаолиятини кенгайтириш мақсадида банк томонидан бериладиган имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кераклиги билдирилган. Туман Давлат солиқ инспексиясининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси маъсул ходимлари томонидан EMINENCE" хусусий корхонасига Риштон туман АТБ Халқбанки Риштон филиалидан имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатилди. Фаолиятини кенгайтириш мақсадида ажратилган кредит ҳисобига корхона фаолияти кенгайиб қўшимча ишчи ўринлари яратилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi