Риштонликлар юқори кайфиятда чигит экиш ишларини бошлашмоқда

×

 2021-03-25 06:51:28    672

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил хосили учун чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Риштон туманида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Туманда 5950 гектардан ортиқ ерга чигит қадаб, мўл ҳосил олиш мақсад қилинган. Бунинг учун ҳозирги кунда 9 отряд ташкил этилган. 
Россиялик Магомед Костоев раҳбарлигидаги “Рус-Ўзбек текс” кластер корхонаси ва 210 тадан зиёд риштонлик фермерлар юқори кайфиятда иш бошлашмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу туманда бўлиб, чигит экиш ишларига тайёргарлик жараёнлари билан танишди ҳамда экишни тизимли ташкил этиш юзасидан ўтказилган кўргазмали семинар-йиғилишда иштирок этди. Агротехник тадбирлар учун шай ҳолга келтирилган техникаларни кўздан кечирди. Отряд аъзоларига яратилган қулайликлар, дала шароитида дам олиш ва яшаш учун мўлжалланган контейнерларни кўрди. 
- Ҳар йили Риштон туманида кластер томонидан ишлар жуда самарали ташкил этилмоқда. Яхши натижалар қўлга киритилмоқда. Гарчи хориждан келган бўлса-да, кластер раҳбари масъулият билан, шу ерни яхши кўриб меҳнат қилмоқда, - деди вилоят ҳокими. 
Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги фахрийларига мавсум олдидан совғалар улашилди. Дуолар қилиниб, юртга тинчлик, хосилларга қут-барака тиладилар. 
Вилоят ҳокими тумандаги ғалла майдонларини ҳам кўрди ва деҳқонларга хосилдорликни ошириш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab