Делегация аъзоларининг ташрифи

 2021-03-20 06:22:05    533

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Фарғона ва Қирғизистоннинг Норин вилоятлари раҳбарлари учрашуви доирасида вилоятимизга ташриф буюрган Қирғизистоннинг Норин вилояти делегацияси туман ва шаҳарларда бўлиб, у ерларда амалга оширилаётган ислоҳотларлар билан танишмоқдалар. Амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлиб турган Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги делегация бугун Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”  ва  уста кулол Равшан Тожиддинов уй музейига ташриф буюришди. Делегация аъзоларида “Халқаро кулолчилик маркази”даги кулолларга яратиб берилган шароитлар катта таассурот қолдирди. Равшан Тожиддинов музейи ҳам меҳмонларни лол қолдирди. 
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 102 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab