![](https://telegra.ph/file/6fbf1101d9aa1f41b4e75.jpg)
Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизда 2021 йилда амалга ошириладиган муҳим ислоҳотлар, эл-юрт равнақи, элимиз фаровонлиги ва тараққиёти билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилди.
![](https://telegra.ph/file/61755647fdefbb6f7793b.jpg)
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, вилоят ва туманларда бўлганидек, Риштонда ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ҳудудларда мурожаатнома қизғин ўқиб ўрганилаётгани, у билан боғлиқ истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб олинаётгани ҳам шунинг ифодасидир.
![](https://telegra.ph/file/2705a12eed43f25a7d76c.jpg)
Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган навбатдаги тарғибот тадбирлари Риштон тумани ҳокимлиги ва тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкилланди. “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбирида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар ва вазифалар хусусида олий таълим муассасалари профессорлари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари маъруза қилишди.
![](https://telegra.ph/file/96bd736ba346048ffe662.jpg)
![](https://telegra.ph/file/df5cdcb092aef84f44975.jpg)
![](https://telegra.ph/file/09c4427b2812d812a459d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c800ffe99fcfdc855924a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/002899ba33648c97ea683.jpg)
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари, таълим муассасалари вакиллари иштирок этиб, Мурожаатнома юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, Мурожаатномада белгилаб берилган ислоҳотлар келажагимиз эгаларининг юксак билим соҳиблари сифатида юрт равнақи, ватан тараққиёти учун камарбаста бўлишларидек эзгу мақсадга йўналтирилгани таъкидланди.
![](https://telegra.ph/file/58a4c88939fba5cb8935d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/684a63223f26375b3c421.jpg)