САМИМИЙ УЧРАШУВ

 2021-01-07 15:12:25    779

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туманидаги 58-умумтаълим мактабида Риштон тумани ҳокими С. Солиев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.  Учрашувда Тўраобод ва Ариқбўйи МФЙларида истиқомат қилаётган аёллар ва мактаб ўқитувчилари иштирок этишди. Ўтказилган самимий  учрашувда туман ҳокими муҳтарам юртбошимизнинг мурожаатларининг мазмун-моҳиятини халққа кенг маънода тушунтириб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида туманда амалга оширилган ишлар,  2021 йилги режалар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Халқимизни аҳилликк, меҳнатсеварлик, тадбиркорлик, фарзанд тарбиясига жиддий эътибор беришлик, аёлларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, таълим-тарбия соҳасига эътиборни кучайтириш борасида ҳам сермазмун фикрлар билдирилди.

Тураобод МФЙ фуқароси, ҳожи она Ж.Усмонова сўзга чиқиб, бугунги доруломон кунимиздан Президентимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Маданий-маърифий тадбир сўнгида туман ҳокими муҳтарама аёлларимизга совғалар бериб, янада кайфиятларини аъло даражада кутарилишига эришди. Ўтказилган тадбирдан барча иштирокчилар маънавий-маданий озуқа олдилар.

 Тадбирда туман Халқ қабулхона мудири С.Додобоев, туман хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари, ҳоким маслаҳатчиси Д. Додобоевалар иштирок этишди.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab