РИШТОНДА ФРОНТ ОРТИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

 2020-12-07 14:47:46    694

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки кекса-нуронийлар хонадонимиз кўрки, дастурхонимизни эса файзу-баракотидир. Уларнинг қилган хайрли дуоси ҳаётимиз, оилаларимиз, Ватанимиз ҳамда йўлимизни нурафшон этиб туради ва яхши ишларга ундайди.

Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у мўътабар онахонларимизни эъзозлаш ва уларни қадрлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз ҳамда яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган десак асло муболаға бўлмайди. Бу биринчи навбатда кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш бўлса, иккинчидан ёш авлод учун улкан тарбия ва тажриба мактаби бўлади.

Кексаларни эъзозлашдек халқимизга хос қадрият азалдан миллатни бир-бирига жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилганлигига кўхна тарихимиз гувоҳдир.

Шу фикрларга ҳамоҳанг ҳолда давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида туман ҳокими С. Солиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмоновлар Риштон туманида истиқомат қилаётган ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолиндан хабар олинди.

- Улар фронт ортида меҳнат қилиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган фидойилардир, дейди туман ҳокими. Аслида, фронт ортида ҳам жанг майдонида қон кечганлардан осон эмас эди.Тинимсиз меҳнат, очарчилик барчанинг силласини бирдек қуритгани, одамлар не кўйларга тушганига тарих гувоҳ. Биз буларни қанча эъзозласак ҳам оз.

Фронт ортида меҳнат қилган отахон-онахонларимиз бугун нақадар бахтли, чунки кексалик даврларини тотувликда, фароғатда ўтказишмоқда.

 

Учрашувлар давомида қаҳрамонларимиз билан самимий суҳбатлар қурилди, уларга Президентимиз ва Вилоят ҳокимининг байрами табриги битилган мактублари ҳамда совғалар топширилди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab