Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати билдириши
2020-11-20 14:47:12 1035
Ижтимоий тармоқларда “Риштон тумани Пандигон МФЙдаги ачинарли жуда ҳам ачинарли ҳолат” деб номланган видеомурожаат эълон қилинган эди. Ушбу видеомурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, RISHTON_TV телеграм каналида эълон қилинган ушбу видеомурожаат асоссиз ва нотўғри талқин қилинган эди. Шу туфайли канал ходимлари томонидан кейинчалик маълумот олиб ташланди.
Келгусида блогерлар ва журналистларга ҳақоний ва асосли маълумот тарқатишни тавсия этамиз. Зеро, ўзи тарқатаётган ахборотнинг ишончлилигини текшириш ва холис ахборот тақдим этиш журналистнинг мажбуриятидир. Журналист ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилган ахборотнигина тарқатиши ва шарҳлаши керак (камида иккита мустақил манба орқали ахборотни текшириб кўрган ҳолда).
Ишончсиз ва далилларга асосланмаган ахборот тарқатган тақдирда журналист зудлик билан ўз хатосини тан олиши, узр сўраб, хатосини тузатиш чорасини кўриши лозим.
Журналист ҳар қандай шароитда ҳам ёлғон ахборот эълон қилмаслиги, далилларни бузиб кўрсатмаслиги ва ижтимоий аҳамиятга эга ахборотни атайлаб яширмайди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi