БИЛДИРИШ
2020-11-02 16:12:19 773
Ижтимоий тармоқларда Риштон туманидаги 1-сонли ўрта таълим мактабига катта йўл бўйида жойлашгани аммо ўтиш жойига белги қуйилмагани хусусида мақола эълон қилинди.
Ушбу масала юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қилади. Чиндан ҳам тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби йўл бўйида жойлашган. Ўқитувчилар томонидан туман ИИБга махсус белги ёки Светафор қўйиш юзасидан ариза топширилган.
Маълум бўлишича, бугунги кунга келиб йўлларга светафор қўйиш масаласи ИИБ ваколатлари доирасига кирмайди. Бу масала бўйича вилоят ҳокимлигининг рухсати билан амалга оширилади. Шу боис 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига вилоят ҳокимлигига мурожаат ёзиш мумкинлиги борасида тушунтириб берилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi