Ҳар бир мурожаат - эътиборда!
2020-09-29 17:26:29 809
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Риштон тумани ҳокими С. Солиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.
Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган бугунги қабулда ҳам туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi