Аҳолини рўйхатга олиш дастури қандай саволларни ўз ичига олади?
2020-08-19 19:17:04 820
Жорий йилнинг 16-март куни Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Риштон туман статистика бўлими томонидан мазкур қонун мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бўлим ходимлари томонидан телевидения, радио, интернет ва ижтимоий тармоқлар оркали мазкур қонун, умуман, аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари нима мақсадда амалга оширилиши юзасидан батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун аҳолини рўйхатга олиш сохасидаги муносабатларни тартибга солади. Давлат статистика қўмитаси ва худудий бошқарма ва бўлимлар аҳолини рўйхатга олиш сохасидаги махсус ваколатли орган хисобланади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси хар ўн йилда камида бир маротаба рўйхатга олинади.
Шу муносабат билан Республикамизда биринчи маротаба ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғулган санаси ва жойи, ёши, жинси, миллати, фуқаролиги, яшаш жойи (турган жойи), қайси тилларни билиши, маълумоти, никоҳ ҳолати, болаларининг сони, уй хўжалиги таркиби, уй-жой шароитлари, бандлиги, яшаш учун келадиган маблағлар манбаи, миграция ( ички ва ташқи).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2022 –йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Риштон туман статистика бўлими.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi