ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2020-08-15 15:51:27    685

PDF yuklash
Chop etish



Бугун Риштон туманидаги спорт мактабида фермерлар учун семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ва туман ҳокимлиги раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда терим мавсуми олдидан олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида сўз борди ва пахта йиғим-терими мавсумида бажарилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Эътиборлиси, қўлда териб олинган бир килограмм пахта учун 1 минг сўм ҳақ тўланади. Бироқ теримчиларни қўллаб-қувватлаш, моддий рағбатлантириш мақсадида, тумандаги пахтачилик кластери – “Rus -Oʻzbek teks” қўшма корхонаси ҳар килограмм пахта учун қўшимча 300 сўм миқдорида пул тўлайди. Бундан ташқари, йиғим-терим давомида теримчилар ҳар куни тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар билан кластер томонидан бепул таъминланади.

Таъкидланишича, туманда пахта йиғим-теримига ҳар томонлама пухта тадорик кўрилмоқда. Хусусан, кўп йиллардан буён кутилганидек самара бераётган отряд усули бу сафар ҳам татбиқ этилиб, якунда юқори натижадорликка эришиш мақсад қилинган. Туманда бунинг учун 100 та отряд шакллантирилди. Уларнинг ҳар бири 100 нафаргача теримчини ўзида жамлайди. Шу тариқа, бу йилги мавсумда 10 минг нафар теримчи пахта йиғим-теримида қатнашади.

Семинарда, шунингдек, Риштонлик пахтакорларнинг сўнгги икки йилда қўлга киритган натижалари ҳам ёдга олинди.

     –Сўнгги йилларда Риштонликлар биринчилардан бўлиб режани ортиғи билан бажариш жуда катта гап, - деди вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ. Умаров. –  Энди орқага йўқлйўқ! Фақат олға интилишимиз керак! Президентимиз биздан катта-катта марраларни кутяпти. Келинглар, холис ният қилайликки, бу йил ҳам риштонликлар ушбу натижаларни такрорлашсин, етиштирган ҳосиллари омборларга сиғмай кетсин! Пахта бу – пул! Янги фабрикалар, қўшма корхоналар, минглаб иш ўринлари, қўшимча даромад манбаи бу – пахта! Кўпчилик билан, ҳамжиҳатлик билан, уюшқоқлик билан бўладиган иш бу. Мен бу борада Суфҳонжон Солиев  бошчилигидаги командага, сектор раҳбарларига, фермерлар, шофёрлар, механизаторлар, теримчи опа-сингилларимиз, умуман, мавсумда қатнашадиган барча фидойиларга ғайрат-шижоат тилайман.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab