Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ
2020-07-02 16:49:25 767
Менинг юртим” телеканали “Марказий Студия” информацион дастури орқали Риштон тумани, Янгийўл маҳалласидаги намунавий уйларда ичимлик суви муаммоси борлиги, шунингдек, қурилиш ишлари сифатсиз ва таъмирталаб экани танқид қилинган.
Риштон тумани ҳокимлиги томонидан юқоридаги масала юзасидан тегишли масъул ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан Янгийўл маҳалласидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилган.
Давлат дастури асосида ушбу ҳудуд ичимлик суви билан таъминланиши кузда тутилган бўлиб яқин орада ушбу муаммо бартараф этилади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi