Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг билдириши
2020-06-24 16:04:32 937
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Маданий бозорми, ёбоний бозорми?” номли мақола юзасидан Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Бугунги кунда Риштон туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ туман “Деҳқон бозори”даги ҳолатни ўрганиш, сотувчи ва харидорларга яхши шароитлар яратиб бериш борасида кенг кўлмадаги ишларни амалга оширмоқда.
Маълумки, бугунги кунда Риштон тумани “Деҳқон бозори”да қурилиш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли бироз тартибсизликлар бўлиши эҳтимолда ҳоли эмас. Лекин мутассадилар имкон қадар юзага келган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда.
Чиндан ҳам яқин кунларга қадар қовун - тарвуз савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакда савдо қилишаётган эди. Бир неча кун олдин туман раҳбарлари ушбу тадбиркорлар билан учрашиб, улар пиёдалар учун ноқулайлик туғидиршаётгани тушунтирилиб, “Деҳқон бозори”да ўзлари учун мўлжалланган жойда савдо қилишларини айтиб ўтишганди.
Айни дамда қовун-тарвуз савдоси билан шуғулланувчилар “Деҳқон бозори” ҳудудида ўзлари учун ажратилган жойларда савдо қилишмоқда.
“Деҳқон бозори”да бу каби кўнгилсизликлар такрорланмаслик учун туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи ва бозор раҳбарияти тинмай меҳнат қилишмоқда. “Деҳқон бозори”даги назорат кучайтирилиб, барча учун қулай шароитлар яратиб берилиши борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi