РИШТОНДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-06-19 10:32:44    1124

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда юртимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин ва уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш эса муҳим вазифа саналади.

Бугунги кунга келиб шартнома режасини  бажарган фермер хўжаликлари сони 14 тани ташкил этмоқда. Булар, “Ҳасан Ҳусан ҳосилдор ери”, “Иродахон замини”, “Иқболжон Эргашев гавҳари”, “Янгиобод сари”, “Оқ гул чамани”, “Янгийўл карвони”, “Саховатли Абдумалик даласи”, “Япроқ илдизлари”, “Дида АИД”, “Озодбек Шохрухбек Диёрбек”, “Ҳасанбой марифати”, “Булоқбоши шуҳрати”, “Комилжон ва Жавоҳир файзи”, “Қайрағоч” фермер хўжаликларидир.

Туманимиз фермерлари халқимиз дастурхонини тўкин-сочин, хирмонини янада юксалтириш мақсадида ғалла ҳосилдорлигини янада ошириш ниятида астойдил меҳнат қилишмоқда.

Бугунги кунда етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш мавсуми туманимизнинг барча хўжаликларида қизғин давом этмоқда.



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab