Ердан самарали фойдаланган деҳқон-тўкин ва фаровон оила бошлиғи!

 2020-04-18 06:31:24    951

PDF yuklash
Chop etish




 

Давлатимиз Раҳбарининг 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилишида берилган топшириғига биноан Риштон туманида мавжуд ҳосилдор томорқалар ва деҳқон хўжаликларига сабзавот, тўқсонбости экинлари экиш тарғиботлари кучайтирилди ва бу борада амалий натижаларга эришилди.

Албатта, Коронавирус пандемиясига қарши курашишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бу -томорқачиликдир.

 

Риштон туманида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжуд. Барча фермер ва деҳқонларимиз карантин қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳолимиз эса томорқасида баҳорги экиш ишларини жадал давом эттирмоқда.

 

Томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари эса расман огоҳлантирилиб, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши тушинтирилмоқда. Томорқасига чорва озуқаси еккан фуқароларимизга ердан унумли фойдаланаётган, йил давомида икки-уч марта ҳосил олаётган деҳқону миришкорларимиз фаолияти ўрнак қилиб кўрсатилмоқда.

 

Албатта, туманимиз ерлари серҳосил. Тупроқ-иқлим шароити тўрт фаслда ҳам сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай ҳисобланади. Мавжуд ерда меҳнат қилиб, пиёз, сабзи, картошка, саримсоқпиёз ёки турли кўкатларни экиб, рўзғорда фойдаланиш кони фойда. Аслида булар, фақатгина озиқ-овқат маҳсулоти бўлмай, инсон саломатлиги учун ҳам фойдали сабзавотлар, иммунитет учун кони фойда озиқ-овқатлар ҳисобланади. Томорқадан самарали ва унумли фойдаланиб, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкони мавжуд. Шундай экан, ҳар бир томорқа эгаси мавжуд экин майдонидан унумли фойдаланиши халқимиз дастурхони тўкинлиги ва шахсий даромад манбаидир.

 

Риштон тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab