Туманимиз пиллакорлари жорий йилда 125 тоннадан зиёд "кумуш тола" хирмонини яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилишга киришдилар. Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулотнинг сифатли бўлиши устувор аҳамият касб этади. Шу маънода фермерларимиз ва мавсумий ишчилар етиштираётган пилла жаҳон бозорида харидоргир бўлишини таъминлаш мақсадида, сифатли ҳосил етиштиришга жиддий эътибор қаратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Риштон туманида ушбу йилда 2 минг 250 қути ипак қуртлари парваришлаб 125 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган, бунинг учун 10 та марказлашган инкубаториялар танланиб 5 апрель куни уруғлар қўйилди. Қутидаги ипак қуртлари парвариш учун туман бўйлаб 1 минг 100 нафар қурт боқувчилар ишга ёлланган бўлиб, 1-2-3 ёшлари учун сўкичаклар тайёрлаб қўйилган.
12 апрелдан ипак қурти тарқатиш ишлари бошланган бўлиб қурт боқувчи хонадонларга тарқатилиб парвариш қилинмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати