sayyor qabullar

 2017-12-06 12:55:29    3212

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилмоқда ва аҳоли манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Риштон туманида аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини  жойига чиққан ҳолда ўрганиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳалқ қабулхонаси” тўғрисидаги Низомининг 5-бандига асосан  2022 йил 19 март куниРиштон туман Халқ қабулхонаси ва ЎзЛиДеп Риштон туман Кенгаши билан ҳамкорликда,  ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва барча ташкилотлар иштирокида тузилган режа-график бўйича бугун тумандан олис, кўп миллатли, анклав ҳудуд ҳисобланган Чўнғара МФЙда оммавий сайёр қабул ўтказилди. Ушбу қабулда 100 дан ортиқ ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар  қатнашиб, ўзларини қийнаб келаётган  муаммолар юзасидан  27 та мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди,  18 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги боис, тегишли масаланинг мураккаблигига кўра ижро муддатлари белгиланиб, масъулларга ижобий ҳал этиш чораларини кўриш кўрсатмаси билан йўналтирилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 январь куни ўтказилган 2-сонли йиғилиш баёнининг 17-бандида  маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, жумладан, олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кўриш топшириғи берилган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 февралида тасдиқланган режа-график асосида туман тиббиёт бирлашмасининг врач, мутахассислари билан биргаликда Чўнғара МФЙ ҳудудидаги Оилавий шифокорлар пункитида тиббий кўрик ўтказилиб, қариялар, ногиронлар, ҳомиладор аёллар, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турадиган  ҳамда бошқа фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab