МАЙДЗУРУ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН СЕМИНАР

×

 2023-03-15 16:21:21    473

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда Япония ва Риштон тумани ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. 2019 йилда Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев Япония мамлакатига қилган ташрифи чоғида Майдзуру шаҳри билан имзолаган меморандум ушбу ҳамкорлик дебочаси бўлган эди. Ушбу ҳамкорлик натижасида кўплаб натижаларга эришилмоқда.  Хусусан, яқинда Майдзуру ҳокимлиги вакиллари туманида бўлиб, бир қатор масалалар бўйича келишувга эришилган эди.
Сир эмаски, бугунги кунда Японияда 200 дан ортиқ риштонлик ёшлар турли  ўқув даргоҳларида таҳсил олишмоқда.  Улар сони йил сайин кўпайиб бораётганини кишини қувонтиради.
Бугун Риштон тумани ва Майдзуру шаҳри вакиллари ўртасида видеосеминар ўтказилди. Унда туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, Риштон-япон мактаби директори, тиббиёт техникуми раҳбарияти ва талабалари Японияликлар билан мулоқот қилишди. 
Семинар тарзда ўтказилган тадбирда тиббиёт техникуми талабаларига Япониядаги шароитлар билан таништириб ўтилди.
Майдзуру шаҳри ҳокимияти томонидан япон тилини биладиган 400 нафар ҳамширага Майзурудаги панционатларда ишлаш таклиф этилган. Семинар иштирокчиларига у ердаги иш жараёнлари ва шароитлари ҳақида маълумот берилди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab