ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНАЁТГАН - ЖАҲОНОБОД

×

 2022-01-19 14:45:17    412

PDF yuklash
Chop etish


 

ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНАЁТГАН  - ЖАҲОНОБОД

Президентимиз томонидан 15 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғлишида аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйилиб, бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилганди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилганди. Ушбу топшириқларни бажариш мақсадида Риштон тумани ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси туман бўлими ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида кенг кўламли амалга оширилмоқда.

Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Автоулов ва йўл соз бўлса, қадрдон ишхонамизга, севимли ўқув даргоҳимизга ўзгача кайфият билан етиб оламиз. Қаерда йўл қуриш таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Ҳақиқатан ҳам, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти сўнгги пайтларда қишлоқларимизда янги йўл ва кўприклар қуриш, унинг инфратузилмасини халқаро андозалар даражасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда намоён бўлмоқда.

Шу маънода, мамлакатимизда замонавий йўл ҳамда кўприклар қурилиши, аввало, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг вақтини тежаш, экологик муҳитни яхшилаш, шунингдек, қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Бугун иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бири Жаҳонободда

аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган тадбирлар бошланди. Аниқроғи, 1,5 км масофадаги кўчалар шағаллаштирилади, электр таъмноти яхшилади. Умуман олганда, ушбу маҳалладаги бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур йўналишдаги муҳим тадбирлардан бири ички йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишга топширишдир.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab