ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ АМАЛДА

×

 2022-01-18 15:18:46    576

PDF yuklash
Chop etish


Барчамизга маълумки бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва муаммоларни ўрганиб бартараф этиш мақсадида маҳаллаларда хонадонбай юрилиб бир қанча амалий ишлар қилинмоқда.   Риштон туманида ҳам Президентимиз ташаббуслари билан  туман ҳокими С. Солиев 1-сектор ҳудудида хонадонбай  ўрганиш ишларини олиб бормоқда.Ўрганиш жараёнида “Қуйи Авазбой” МФЙ ҳоким ёрдамчиси М. Собиров туман ҳокимига қунғироқ қилиб маҳалла фуқароси Абдухалил Акбаров  туманда хонадонбай ўрганиш жараёнидан хабар топганини ва туман ҳокимини уйига таклиф қилаётганини билдирди.  Шу заҳоти туман ҳокими “Қуйи Авазбой” маҳалласига етиб борди ва фуқаро А. Акбаровнинг хонадонида бўлиб унинг биогомус ишлаб чиқараётган жараёнлари билан танишди.  Айтиш жоизки, Абдухалил ака бугунги кунда биогомусдан мўмайгина даромад топмоқда. Ҳоким билан суҳбатда А. Акбаров Президентимизнинг  эзгу ташаббусларини қўллаган ҳолда  маҳаллада намунали хонадон сифатида қолган маҳалладошларига ҳам ана шу каби оилавий тадбиркорлик сирларини ўргатишда кўмаклашишини билдирди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab