ҲАММАСИ СУДДА ҲАЛ БЎЛАДИ

 2021-07-31 13:51:11    618

PDF yuklash
Chop etish


Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали “Фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун унга бино қуриш учун ер ажратилишида амалий ёрдам сўраб Фарғона вилоят ҳокими қабулига борганлиги вилоят ҳокими Риштон туман ҳокимга кўрсатма берганлиги, лекин туман ҳокими томонидан чиқарилган қарорда туман ҳокимининг имзоси йўқлиги ва ижрога йўналтирилмагани туфайли тадбиркор сарсон-саргардон бўлаётганлиги айтиб ўтилган” номли видеомурожаат юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

“Минор” МФЙда яшовчи фуқаро Дилдора Воҳидова бир неча кун олдин ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг қабулига борган. Ушбу қабулда Дилдора Воҳидова бошқа бир фуқаро ноқуний ерда савдо қилиб, унинг қурилиш қилишига халақит бераётгани ҳақида мурожаат қилган. Бу мурожаат юзасидан 6 август куни суд бўлиши маълум қилинган. Видеода акс эттирилган жараён эса судга ҳужжат топширишидан олдин суратга олинган. Ижрога йўналтирилган ҳужжатларда ҳеч қандай муаммо йўқ.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab