2021 йилги ҳисобот 1-қисм

 2021-07-28 06:10:10    1684

PDF yuklash
Chop etish


Асосий иқтисодий кўрсаткичларни тахлил қиладиган бўлсак, туманда  2021 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ёшлар ва аёллар дафтари ҳамда темир дафтарга киритилган оилаларга, “маҳаллабай”ишлаш тизими орқали, хонадонма-хонадон юриб, уларни кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий кўмак берган ҳолда даромадларини ошириш орқали уларни бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун тўғри йўлни кўрсатиб берди.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 феврал кунги ПФ-6155-сонли Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид 5та бўлим, 273та банддан иборат давлат дастури тасдиқланди.

Туманда жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 2021 йил учун режалаштириб олинган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ижроси таъминлашга эришилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг 11 ойида

  • саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 440,0 млрд.сўмга ёки 120,5 фоизга ўсиб, аҳоли жон бошига 2,0 млн.сўмга;
  • қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1920,7млрд сўмга ёки 105,5фоизга, аҳоли жон бошига 9,3млн сўмга;
  • хизматлар кўрсатиш ҳажми 436,2 млрд сўмга ёки 117,3 фоизга, аҳоли жон бошига 2,6 млн сўмга тўғри келмоқда;
  • қурилиш ҳажми 138,2 млрд. сўмга ёки 143,7 фоизга, аҳоли жон бошига 636,5 минг сўмга бажарилди.

Туманда 2021 йилда умумий қиймати 114,7 млрд.сўмга тенг 48 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда буларнинг негизида 532 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган даврда умумий қиймати 70,3 млрд.сўмга тенг 40 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилиниб, 285нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Хусусан

Саноат йўналишида умумий киймати 23,7 млрд.сўмга тенг 13 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб, 134 та иш ўрнилари яратилди.

Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий киймати 36,3 млрд.сўмга тенг 22 та лойихаларфойдаланишга кабул қилиниб,125 та иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий киймати 10,3 млрд.сўмга тенг 5 та лойиҳалар фойдаланишга кабул килиниб, 24 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда жорий йилда 12,0 млн.АҚШ долл.га тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш режаси белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 10,3 млн.АҚШ долл.га тенг хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилди. Белгиланган прогноз режа йиллик прогоз режага нисбатан 86 фоизни ташкил қилиб, йил якуни бўйича 100 фоизга бажарилади.

52.44 KB

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab