РИШТОН КУЛОЛЧИЛИГИ БУЮК БРИТАНИЯНИ ЗАБТ ЭТАДИ

×

 2021-06-15 15:59:33    474

PDF yuklash
Chop etish


Риштон шаҳри ва Буюк Британия ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда хамкорликни йўлга қўйиш масаласида онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқотда, Буюк Британиянинг “Craft Potters Association” уюшмаси, “Ceramic Review magazine” газетаси ва “Contemporary Ceramics gallery” галерияси директори Toby Brundin ҳамда "Culture Heritage" маданият маркази директори Ива Скалла хоним ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳодимлари Равшунбек Дусчанов ва Шохруз Самадовлар иштирок этишди,

Риштон туманидан, туман ҳокими ўринбосари Жўрабоев Абдуқаххор Ҳунармандлар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Юнусов Бунёд, Уста кулол Алишер Назиров, Мухаммаддиёр Назиров, тадбиркор Шерзод Каримов хамда туман Инвестиция комплекси ходимлари иштирок этишди.          

Туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Жўрабоев Буюк Британиялик иштирокчиларга Риштон тумани ҳақида Уста кулол Алишер Назиров Риштон кулолчилик буюмлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг, “Contemporary Ceramics gallery” галерияси директори Toby Brundin Буюк Британияда Риштон кулолчилик савдо уйини очиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳодимлари Равшанбек Дусчанов ва Шохруз Самадовлар, Риштон тумани ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳар доим тайёр эканлигини билдиришди.

Аброр Деҳқонов,
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари,                                                                                               Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети, халқаро журналистика факультети 1-курс талабаси.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab