БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2021-06-09 14:14:54    472

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Риштон тумани ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Оилада бир кишининг ишлаши қорақозонни қайнатади, дастурхонига қут-барака қўндиради. Эр-хотиннинг меҳнат қилиши эса оилавий бюджетни мустаҳкамлайди, қўшимча даромад манбаини ҳосил қилади.

Мамлакатимизда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор бераётганлиги, уларни ҳар бирлари билан мунтазам ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” жорий этилиши ҳам хотин-қизлар бандлигини таъминлашда индивидуал ёндашувни талаб этади.

Ишга лаёқатли бўлган, аммо вақтинча ишсиз бўлган аёлларимиз кўпчилкини ташкил этади. Жалаер МФЙда яшовчи Мунирахон Қодирова ишга жойлашиб, оиласига ёрдам бериш мақсадида мурожаат қилганди. Унинг мурожаати туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ижобий ҳал этилди. Мунирахон Қодирова фермер хўжалигига ишга қабул қилинди. Бандлиги таъминланган фуқаро бундай ғамхурлик учун мутассади раҳбарларга миннатдорчилик билдирди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab