ЯНГИ ХИЗМАТ ТУРИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

 2021-05-06 20:00:40    477

PDF yuklash
Chop etish



Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 
- Халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилади?
 Бунда ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
 Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қандай?Ёшлар ишлари агентлиги 15 календарь кунида  махсус сертификатни верификациядан (текшириш) ўтказади. Ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади. 
Қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда  махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради. Ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига 15 календарь кунда СМС хабарнома  юборилади. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритилади ва ариза берувчига СМС хабарнома юборилади.
 - Қандай ҳолатларда ариза берувчига компенсация тўлаб берилади?Имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилганда;Махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.
Қандай ҳолатларда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди?Верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра махсус сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;Ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди.
Эслатма! Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab