ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-05-05 17:29:05    609

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага 76 йил тўлди. Бу урушда мардонавор курашиб, ғалаба ва шараф билан қайтган отахону- онахонларимиз бугун табаррук ёшда, эл-у юрт ардоғидалар. Улар орасида Риштон  туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фахрийлар – А. Азизов, А. Тожибоев, М. Сулаймоновлар ҳам бор.

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов, туман ҳокими С. Солиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев, туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, туман жамоатчилиги вакиллари  ана шу нуроний уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ва совғаси ҳамда Президент Фармони билан берилган 12 млн.сўм пул мукофотини топширдилар.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бу отахонлар билан барча риштонликлар фахрланади. Пиру бадавлат отахонларимиз айни вақтда кексалик гаштини суриб, фарзандлари, набираю чеваралари ардоғида ҳаёт кечиришмоқда.

Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчилари бўлган отахонларимиз билдирилган эътибор ва ҳурмат учун самимий миннатдорлик билдиришиб, давлатимиз раҳбарининг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларига муваффақият тилаб дуо қилдилар.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab