КИТОБ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-06 07:02:40    846

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Риштон тумани  ХТБ тассаруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Сизни эслаб” мавзусида мактабнинг собиқ фахрий устози, марҳум Абдуғаниев Назиржон (Азнавур)нинг “Ёлғизлик қўшиғи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда республика маънавият ва маърифат маркази Риштон тумани бўлинмаси раҳбари Д. Додобоева, филология фанлари доктори, профессор шоир Сиддиқ Мўмин, филология фанлари доктори Й. Солижонов, таниқли шоир Баҳодир Исо, Ҳамид Бурҳон ва туманимиз санъаткор, шоир ва ёзувчилари таниқли фахрийлар ҳамда Қалайнав МФЙ раиси, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси ва ўқувчилари иштирок этдилар.

 

Тадбирни Шоир Сиддиқ Мўмин очиб сўзни Й. Солижоновга берди. Нотиқ ўз сўзида Абдуғаниев Назиржон (Азнавур)ни ҳаёт йўли ва ижоди, китоби ҳақида сўз юритиб, устознинг китоби содда, самимий ва равон тилда ёзилганини эътироф этди.

Тадбирда шоир ва ёзувчилар сўзга чиқиб, шоир Азнавур ва унинг китоби ҳақида, ҳаётда серқирра ижодкор, самимий дўст, камтарин инсон бўлганлигини таъкидлашди. Сўзга чиққанлар ҳар бири шоирнинг кўнгил одами бўлганлигини, ёшларга ҳам, ёши улуғларга ҳам жуда эътиборли бўлганлигини, одамларнинг кўнглига йўл топа олиш ҳадисини олганлигини, хушчақчақ инсон бўлганлигини айтиб ўтдилар.

Шоир оила даврасида ҳам, мактабда ишлаган даврларда педагогик коллектив олдида ҳам жуда хушмуомила, ширинсўз, одамларни оғирини енгил қилишга интиларди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан шоир шеърларидан намуналар айтилди ҳамда Валижон Қодиров ва бошқа санъаткорлар ижросида устоз Абдуғаниев Назиржон шеърлари билан айтилган қўшиқларни ижро этиб, йиғилганларга хуш кайфият бағишлашди.

Тадбир сўнгида Сайфиддин Иноятов сўз олиб марҳум шоир китоб тақдимотига йиғилганларга миннатдорчилик билдирди. Шунинг билан биргаликда шоирнинг инсоний сифатлари ҳақида ҳам тўлқинланиб гапириб ўтди.        

Сўнг қатнашчиларга Абдуғаниев Назиржон домланинг шеърлари жамланган китоб тақдим этилди. Тадбир қизиқарли ва эсда қоларли бўлди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab