KUN.UZнинг Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида “Камбағалнинг боласи коридорда ўқисин (ми)?!” номли мақоласи юзасидан расмий баёнот

 2021-01-15 09:22:38    610

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 14 январь куни KUN.UZнинг Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида “Камбағалнинг  боласи коридорда ўқисин (ми)?!” номли мақоласи юзасидан Риштон тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилиб, ўрганиш натижаларига кўра, Риштон тумани 20-мактаби ҳудудида ташкил этилган хусусий мактаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “Риштон туманини 2019-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича дастури тўғрисида”ги 712-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Риштон тумани ҳокимининг 2019 йил 23 майдаги №3086-сонли қарори билан Давлат шерикчилик асосида ташкил этилган. “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси 2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва хусусий шерик сифатида “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси томонидан  2019 йил 20 декабрдаги 009/19-сонли тузилган битимига асосан ўз фаолиятини бошлаган. Битимга кўра, Риштон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабини фойдаланмасдан бўш турган 2 қаватли биноси ажратилган бўлса-да, ҳозирда  “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси бинонинг фақат 2-қаватидан фойдаланаётганлиги, бинонинг биринчи қаватидан 20-мактаб синф хоналари сифатида фойдаланаётганлиги аниқланди. Шунингдек, 20-мактабнинг хусусий мактабга олиб берилган 2 қаватли биноси 2019 йилгача бўлган вақтда фойдаланилмай бўш бино сифатида турганлиги сабабли туман хокимининг қарорига асосан “Росток-2019” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилган. 20-мактабнинг ўқувчилар таълим олаётган ўқув бинолари қуввати 1014 ўринга эга бўлиб, 2020-2021 ўқув йилида мактабда 1272 нафар ўқувчилар таълим олишиб, ўқувчилар сиғими 1,1 коэффициентни ташкил этаётганлиги, бу ҳолатда эса мактабда таълим жараёнини 2 навбатда ташкил этилса хеч қандай ўқувчилар билим самарадорлиги таъсир кўрсатмаслиги аниқланди. Шунингдек мактабнинг синф ва ўқув хоналари 54 кв.м ташкил этиб, бунда Соғлиқни сақлаш вазирилиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарорлари асосида белгиланган талабларга кўра хар бир синф хонасида 25-30 нафар ўқувчилар сиғимини ташкил этади. Ўрганиш жараёнида мактабда хожатхоналари синф ёки ўқув хонаси сифатида фойдаланилмаётганлиги, мактаб директори томонидан ўз бошимчалик билан ўқув биносининг каридорларини тўсиш йўли билан синф хонлари ташкил этилган. Мақолада қайд этиб ўтилган барча ҳолатлар аососиз эканлиги аниқланди. Шу ўринда яна бир ҳолатни  таъкидлаш жоизки 2016-2017 ўқув йилига қадар 20-умумий ўрта таълим мактабининг қуввати 1014 ўринга эга ўқув биноларида атиги 480 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келишган. 20-умумий ўрта таълим мактабининг нуфузини ошириш ўқувчилар учун қулай         шарт-шароит яратиш мақсадида 2017-2018 ўқув йилидан тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 9 та синфидаги 270 нафар ўқувчилари 20-мактабга кўчириб ўтилган.  Ваҳоланки тумандаги барча таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 2 навбатда ташкил этилган бўлиб, мақоладаги фикрларини билдирган фуқароларни хоҳиш истаклари инобатга олинса, тумандаги барча таълим муассасалари учун қўшимча ўқув биноларига эҳтиёжлар мавжудлигини айтиб ўтиш мумкин.

 

 

 Риштон тумани халқ таълими бўлими



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab