ФАРҒОНАЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ВА ОАВ ВАКИЛЛАРИ – РИШТОНДА

×

 2020-11-24 08:54:27    755

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа жадвалига асосан вилоятимизда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ АОВ вакиллари бугун Риштон туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида Риштон туманига ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар даставвал Риштон туманида барпо этилган ва Ўзбекистонда ягона саналган “Кулоллар шаҳарчаси” билан яқиндан танишдилар.

Миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари уйғунлашган Риштон кулолчилик   мажмуаси 20 нафар кулол-ҳунарманд учун икки қаватли (шундан биринчи қавати устахона ва савдо дўкони) кулолчилик хонадонлари, музей-галерея ва банк хизматлари марказини ўз ичига олади.  1,1 гектар ер майдонидан иборат мажмуани барпо этишда «Ўзсаноатқурилишбанк» қошидаги “SQB Capital” компанияси томонидан 19 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Эътиборлиси, мажмуани барпо этиш жараёнида риштонлик ҳунармандлар, хусусан, уста кулоллар билан кенгашиб иш олиб борилди.

Натижада ҳар бир тураржой ўзига хос меъморий ечимга, таъбир жоиз бўлса, меъморларнинг дастхатига эга бўлди.

Мажмуа ишга туширилиши билан 230 га яқин янги иш ўринлари яратилиши ҳамда ҳунармандлар томонидан яратилган нодир маҳсулотлар хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Айни пайтда мажмуадаги кўргазма-музей миллий амалий санъатимиз намуналари билан танишиш, қолаверса, кулолчилик асарларини яратилишини кузатиш имконияти Риштоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошишига ҳам хизмат қилади.

Мажмуага ёндош “Хўжа Рушноий” тарихий ёдгорлиги мажмуаси ҳам «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳомийлигида капитал таъмирланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. “Хўжа Рушноий” тарихий ёдгорлиги миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга, керак бўлса, янада сайқал топган ҳолда келажак авлодга етказилишига, дунё халқларини халқимизнинг бетакрор маънавий олами билан таништиришга хизмат қилади.

ОАВ вакилларининг кейинги ташриф манзиллари – Риштон туманига кўркига кўрк қўшаётган янги “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти маданият маркази бўлди.

“Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти биноси (Риштон шаҳар А.Навоий МФЙ Фарғона кўчасида жойлашган, Халқ орасида “ОРОМ” чойхонаси номи билан танилган) 1980 йилда собиқ Райпотребсоюз (ҳозирги Матлуботсавдо жамияти) томонидан қурилган.

Бинода “296-ХИКМК” МЧЖ корхонаси томонидан реконструкция ишлари амалга оширилди. Жамият 2020 йил 21 май куни вилоят Адлия бошқармаси томонидан №433-сонли “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти” номи билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказда икки миллат вакиллари орасидан етишиб чиққан буюк ёзувчи ва шоирлар асарларидан иборат китоблар кўргазмаси ҳамда кутубхона, икки халқ анъаналарига асосланган амалий санъат намуналари (кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик ва бошқа), ҳунармандчилик музейи, тожик тилини ўрганиш курси, ўзбек-тожик мусиқа ва рақс гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Бинонинг асосий зал қисмида икки миллат вакиллари тарихий дўстлигини ифодаловчи буюк ёзувчилар, шоирлар, фан ва маданият ходимларининг суратлари ҳамда уларнинг ижодларидан намуналар, тасвирий санъат асарлари ва халқ амалий санъати намуналаридан иборат кўргазмалар ташкил этилди.

Жамиятнинг асосий мақсади: Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикаси аҳолиси, жамоат ташкилотлари ва корхоналари ўртасида маданий, маърифий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Ўзбекистоннинг маданий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги ютуқларини Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ҳудудларида ўтказиладиган кўргазмаларда намойиш этиш, фуқаролар, жамоатчилик вакиллари ва жамиятларнинг режалаштирган учрашувларини ташкил қилиш йўли билан тарғиб қилиш;

Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикаси ҳудудлари ўртасида биродарчилик алоқаларини ўрнатиш бўйича Давлат бошқаруви ва ижро органлари ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги расмий ваколатхоналарига таклифлар киритиш;

Тожикистон саноат корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва инвестиция жалб этиш;

Тожикистон давлатининг олийгоҳлари билан қишлоқ хўжалик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

тожик тили, тарихи ва маданиятини ўрганиш бўйича таълим дастурлари, муассасалар ва   мустақил тўгараклар ташкил қилиш;

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ҳар икки давлатга туристик ва маданий саёҳатларини ташкил қилишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида Тожикистоннинг илмий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни таҳлил қилиш;

Тожик тадбиркорлари учун Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларига маблағ қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

Ўзбек халқ хунармандчилигини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига тожик усталарининг халқ ҳунармадчилигини ўзлаштиришларига кўмаклашиш;

ўзаро илмий, ўқув-методик материаллар алмашинуви ҳамда соҳага оид тажрибаларни оммалаштиришни ташкил этиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва мазкур Уставдан келиб чиқадиган бошқа мақсад ва вазифалар билан шуғулланиши мумкин.

Ташриф сўнггида режага асосан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Риштон тумани ҳокими ўринбосарлари – Абдусалом Сиддиқов, Нозимхўжа Орипов ва ОАВ вакиллари иштирок этишиб, Риштон туманидаги олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот беришди. Матбуот анжуманида шунингдек, журналист ва блогерлар бир қатор ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab