Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 апрель (инфографика)

 2020-04-05 07:01:55    872

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 5 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 22-куни. Кечаги кунги сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлар сони 266 нафарга етди: 25 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафаривафот этган.

Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганининг 6-куни бу вирусни юқтирганлар сони 33 нафарга етганди — бугун, бир кунда 39 нафар янги бемор аниқланди.

Умуман, собиқ Иттифоқ мамлакатларида ҳам коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

4 апрель куни коронавирус қайд этилиши бўйича ҳолат:

  • Россияда — 582 (жами 4731);
  • Молдовада — 161 (жами 752);
  • Беларусда — 89 (жами 440);
  • Эстонияда — 78 (жами 1039)
  • Қозоғистонда — 78 (жами 525);
  • Озарбайжонда — 78 (жами 521);
  • Литвада — 75 (жами 771);
  • Украинада — 43 (жами 1115);
  • Арманистонда — 34 (жами 770);
  • Латвияда — 16 (жами 509)
  • Қирғизистонда — 14 (жами 144)
  • Грузияда — 4 (жами 159) 

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:

  • АҚШ (301147) — сўнгги суткада 23986 кишида коронавирус аниқланди, 769 киши вафот этди;
  • Испания (124736) — сўнгги суткада 5537 кишида коронавирус аниқланди, 546 киши вафот этди;
  • Италия (124632) — сўнгги суткада 4805 кишида коронавирус аниқланди, 681 киши вафот этди;
  • Германия (92150) — сўнгги суткада 991 кишида коронавирус аниқланди, 55 киши вафот этди.
  • Франция (89953) — сўнгги суткада 7788 (!) кишида коронавирус аниқланди, 1053 (!) киши вафот этди;

4 апрель санаси статистикаси Францияда коронавирус жуда тез ривожланаётганини кўрсатади — касаллик қайд этилиши умумий сони бўйича Хитой ортда қолди, энг кўп вафот этганлар ҳам Францияда.

Катта ўнликка, шунингдек, Хитой (81639), Эрон (55743), Буюк Британия (41903), Туркия (23934) ва Швейцария (20 278) кирган.

5 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1182827 нафарга етди, шундан 63924 нафари вафот этган, 244224 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 18мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб