Шерзод Шерматов: Муҳаррир ва ўқитувчиларни ҳамкорликка чақирамиз!
2020-04-04 17:49:24 1037
Адашмасам, МДҲ давлатлари ичида, айнан Ўзбекистон биринчилардан бўлиб барча синфлар бўйича 3 тилда инклюзив (сурдотаржима билан) онлайн дарсларни ишга туширди.
Кунига ўртача 100 га яқин видеодарслар олинишини инобатга олишимиз зарур. Вақт қисқа экани, ҳамда карантинни инобатга олиб иштирокчилар қисқартирилгани сабабли, хатолар ўтиб кетиши хавфи юқори эди.
Шу вақтгача эфирга кетган 400 дан ортиқ видеодарслардан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 4-5 та хато топилиб, чайналмоқда.
Ҳозирги оғир шароитда 6 миллиондан ортиқ ўқувчиларимиз вақтларини мазмунли ўтказишларига ўз ҳиссасини қўшаётганлар фаолиятидан хато топиб, уларни устидан кулишга ҳаракатни давом эттиргандан кўра, умумий ташқи душманимиз – коронавирус (COVID-19) эпидемияси олдида барчамиз бирлашиб ўзаро ёрдам беришимиз энг яхши ечим бўлар эди.
❗️Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сизнинг дарсингизни бизнинг базадаги дарсдан яхшироқ деб эътироф этсалар, биз сизни телевидениега дарс ўтишга таклиф этамиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси