❓Карантин қоидалари нимани чеклайди?

 2020-04-01 19:15:56    900

PDF юклаш
Чоп этиш



???? Биринчидан, кескин зарурат бўлмаганда фуқароларни кўчага чиқиш тавсия этилмайди. 
Тошкент шаҳар, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган патруль хизматлари, Сизни кўчада юрганингизни кўрсалар, тўхтатиб кўчага чиқиш сабабни сўрашларига хақли. Агар сабабсиз юрганингзни билсалар улар Сизга огоҳлантириш бериб уйингизга қайтариб юборадилар.
????Иккинчидан, яқин қариндошлар, булар ота-она, ака-ука, турмуш ўртоғи ва фарзандларингиздан ташқари кўчаларда 3 дан ортиқ одам тўланса бу ҳам карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.
????Учинчидан, шахсий автотранспорт воситангизда, хукумат комиссияси томонидан эълон қилинган ва махсус стикери мавжуд транспорт воситаларидан ташқари, кўчада ҳаракатлансангиз карантин қоидасини бузган ҳисобланади.
????Тўртинчидан, кўчада ёки транспорт воситасида тиббий ниқобсиз бўлиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади.
❗️Карантин қоидасини бузганлар МЖтКнинг 54 моддаси билан жавобгарликка тортиладилар. 
Бунда жарима миқдори оғирлик даражасига қараб 1 млн 100 минг сўмдан 11 млн сўмгача белгиланган. Агар Сизни ҳаракатларингиз оғир оқибатлар хавфини келтириб чиқарса, Жиноят Кодексининг 257 прим 1 моддаси билан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жавобгарликка тортилишингиз мумкин. 
❗️Қилмишингиз оқибатида одам ўлими келиб чиқса 10 йилгача жазо чораси белгиланган.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб