❗️Президент топшириғи билан Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди

 2020-03-31 22:34:34    844

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 28 март куни республикада коронавирусни кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг коронавирусга қарши курашиш учун ажратган маблағлари ҳисобига (27,8 млрд сўм) вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-системаси ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келинди. 
Олиб келинган юкнинг умумий оғирлиги 20 га якин тоннани ташкил этади.
Ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Рспубликаси томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар ҳил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келтирилади. 
❗️❗️Хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб