Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНГАН ЭНГ СЎНГГИ БЕМОР ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДА ДАВОЛАНМОҚДА

 2020-03-30 13:55:36    1087

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарни ташкил қилмоқда.
Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшли  жияни эканлиги маълум қилинди.  

У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган. 

Эслатиб ўтамиз,  айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.  



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб