Андижонда бир оила аъзолари – 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, эр-хотин ва унинг талаба қизида тасдиқланган эди.

 2020-03-28 15:13:36    989

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли, алоҳида ҳолатда тиббий назоратда даволанмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра коронавирус аниқланган шахслар келган барча ташкилотлар, яъни, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси зудлик билан 14 кунга вақтинча ёпилиб, карантин эълон қилинди. 
Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти Андижон шаҳар болалар шифохонасига юклатилди.
Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг фаолияти Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига берилди.
Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг хизмат фаолияти карантин мобайнида Андижон шаҳрининг бошқа 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.Андижонда туғруқхоналар, тез тиббий ёрдам – 103 хизмати, барча поликлиникалар, барча шифохоналар, шунингдек, ҳусусий шифо масканлари аҳолига тиббий хизматни қатъий тиббий-санитария қоидалариги риоя қилиб, чегараланган ҳолда давом эттирмоқдалар. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб