Тиббий ниқоб тақиш ва утилизация қилиш қоидалари

×

 2020-03-26 16:50:45    1421

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиббий ниқоб тақишдан олдин қўлингизни антисептик восита билан артинг ёки совунлаб ювинг. Ушбу жараён қўлингиздаги инфекция ниқобнинг ички қисмига тушишини олдини олади.

Ниқоб билан оғзингиз ва бурнингизни ёпинг, орада бўшлиқ қолмаганига ишонч хосил қилинг. Оғзингиз ва бурнингизга ниқоб ва юзингиз орасидаги бўшлиқлардан инфекция киришининг олдини олинг.

Ниқобга тегмасликка ҳаракат қилинг, тегсангиз қўлингизни антисептик восита билан артинг ёки совунлаб ювинг. Ниқобни истаганда ечиб, тақиш, уни чўнтакда олиб юриш мумкин эмас.

Ниқоб нам бўлиши биланоқ, уни алмаштиринг, ишлатилган ниқобдан қайта фойдаланманг.

Ниқобни орқа томондан ечинг, олд томонига қўл теккизманг, дарҳол ёпиқ аҳлат идишига ташланг, қўлингизни антисептик восита билан артинг ёки совунлаб ювинг.

Ишлатилган ниқобларни очиқ идишларда сақлаш ва кўчага ташлаш таъқиқланади!



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 261 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб