Соғлиқни сақлаш вазирлиги:ИСТАНБУЛДАН ФАРҒОНАГА УЧИБ КЕЛГАН ФУҚАРО ИНСУЛЬТДАН ВАФОТ ЭТДИ

 2020-03-25 19:35:57    870

PDF юклаш
Чоп этиш



Шу йилнинг 25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшлик ногиронлиги мавжуд фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар ҳалқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам  машинаси ўз вақтида етиб келган.
Шундан сўнг беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.
Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб