Коронавирус аниқланган беморлар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқаролар бор
2020-03-25 19:34:09 1110
Аввал хабар берилганидек, ҳозирда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 55 нафарни ташкил этмоқда.
Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.
Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимиздан карантин қоидаларига, жумладан, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси