БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА!

×

 2020-03-24 13:42:02    879

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ) ходимлари томонидан бугунги кунда аҳоли гавжум жойларда, бозорларда ва жамоат транспортларида профилактик зарарсизлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманимизда эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман СЭОМ мутахассислари томонидан кенг қамровли дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

Туманимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида тезкор чоралар кўриш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигида махсус Штаб ташкил этилган бўлиб, эпидемиологик вазият бўйича соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб борилмоқда.

Шунингдек, Санитария ва гигиена штабларига озиқ-овқат омборларининг озода сақланиши, сотувчиларнинг гигиена қоидаларига амал қилиши, бозор ҳудудида дезинфекция тадбирлари ўз вақтида ўтказилиши, озодалик ва санитария гигиена қоидаларига амал қилиниши ҳамда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг туман СЭОМ кўригидан ўтганлигини назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Мақсад фуқаролар саломатлиги мустаҳкамлаш ва турли касалликларнинг, айниқса, коронавирус инфекциясининг олдини олишдир! 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб