Ходим ўз саломатлиги ва оиласи хавфсизлигини уйлаб ишга бормаса, у ишлаётган ер билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бузилишига сабаб бўлиши мумкинми?
2020-03-21 16:53:55 1273
Ходим ўз саломатлиги ва оиласи хавфсизлигини уйлаб ишга бормаса, у ишлаётган ер билан тузилган меҳнат шартномасини бир томонлама бузилишига сабаб бўлиши мумкинми?
Aдлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов: Ишга чиқмаслик учун албатта узрли сабаб бўлиши керак. Масалан, ходим карантинда бўлганда. Узрсиз сабаб билан ишга чиқилмаганда иш берувчи 3 соат ишга келмаган ходимни ишдан бўшатиши мумкин.
Куни кеча бу маслада қабул қилинган Президент Фармонида бу масалага янада аниқлик киритиб берилди.
Фармонда коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланиши белгиланди.
Фармонда шу билан бирга, карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкинлиги белгиланди.
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси