ЭҲТИЁЖМАНД ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2020-03-21 16:52:17    1179

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз байрами арафасида кексалар, ногиронлар ҳамда ижтимоий муҳофазага мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади.

Меҳр-оқибат, ҳайр-саҳоват, ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган десак, муболаға бўлмайди.

“Наврўз” умумхалқ байрами диёримизда яшаётган халқларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида бағрикенглик ва бунёдкорлик, ҳайр-саҳоват каби олийжоноб туйғуларни ўзида бадиий ифода этади. Бу кунда азалдан ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмак берилган.

Фарғона вилояти ҳокимилиги, Республика Маънавият ва тарғибот маркази вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун Риштон туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахассиси М. Тожибоева, туман маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Д. Додобоевалар кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб