Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида бўлган шахс

 2020-03-19 15:44:10    982

PDF юклаш
Чоп этиш


UZ: Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси (1-горбольница)да  коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб, маълум вақт шу шифохонада бўлган. 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси  сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Бироқ бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас. 
Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади. 
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир бўлимидаги шифокор ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинган эди. 
Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди. 
Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб