“Коронавирус маданиятимиз анча пастлигини кўрсатиб қўйди”
2020-03-19 15:40:12 938
Озодбек Назарбеков, маданият вазири:
— Инсоннинг чин одамийлик фазилатларини кўрсатадиган омил бу унинг маданиятлиги эканлиги билан бевосита боғлиқ. Агар кишида маданият бўлса, у қонунни ҳурмат қилади, коррупцияни ёмон кўради, чин иймонли бўлади. Агар маданият бўлмаса, ҳайвондан фарқи қолмайди.
Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳолат маданиятимиз анча паст эканлигини яққол кўрсатиб қўйди. Ўзингиз айтинг, дорихонага кириб, қутида 50 дона антисептик воситани кўтариб чиқиб кетиш қайси инсонийлик мезонларига тўғри келади?! Бир ёки икки дона олса, бошқаларга ҳам яхшилик қилган бўлмайдими? Ёки мана шундай синовли вазиятда нарх-навони сунъий ошириб, даромад олишни ўйлаган айрим “тадбиркор”ларни нима деб аташ керак?!
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси