Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

 2020-03-13 06:11:16    906

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 7 март куни “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 19-сонида “Янги уй-ғурбатхона” номли мақола эълон қилинган.

Ушбу мақолада Риштон туманидаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида 2017-2018 йилларда барпо этилган намунавий уйларнинг эгаларига ҳалигача кадастр ҳужжатлари берилмаган, рўйхатга қўйилмаган ва бошқа керакли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Шунингдек, яшаш ва деҳқончилик қилгани шароит йўқлиги, жумладан сув йўқлиги, иситиш тизими ишламаслиги, хона безакларининг кўчиб тушаётгани, шу билан бирга маҳаллада пиёдалар йўлакчасининг йуқлиги танқид остига олинган.

Риштон тумани ҳокимлиги томонидан юқоридаги масала юзасидан тегишли масъул ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан Янгиобод маҳалласидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилган.

 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб