РАВОН ВА ЧАРОҒОН ЙЎЛЛАР
2020-03-12 17:44:35 1002
Риштон тумани кундан-кунга чирой очиб бораётган барча тумандошларимиз беҳад қувонтирмоқда. Деярли ҳар куни риштонликлар янги бинонинг қурилиши ёки бирор бир янгиликнинг гувоҳига айланишмоқда, десак муболаға бўлмайди. Янги қад ростлаётган бинолар, замонавий кўринишга эга бўлаётган иншоотлар, кенг ва равон йўллар риштонликлар қалбига олам-олам қувон бахш этмоқда.
Кечалари Фарғона кўчасидан юрган инсон борки, ўзини бошқача ҳис этиши турган гап. Янги ўрнатилган электр ёритгичлар йўлларни чарғон қилиб, йўловчиларнинг мушкулини осон қилиш билан бирга кишининг баҳри дилини очади. Худди ўзингизни шаҳарларда юргандек ҳис этасиз.
Йўлларнинг равонлигини айтмайсизки, Риштон чин маънода Республикамизнинг намунали туманлардан бирига айланиб бормоқда. Тез орада туманимиз тубдан ўзгариб, замонавий кўринишга эга бўлишига шубҳа йўқ.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси