БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-03-11 05:52:12    907

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 475-сонли қарорига асосан Давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги туманизда 3-давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими С.Солиев, туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, туман прокурори Ш. Мавлонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввалаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С. Авлиёхонов туман ташкилотлари раҳбарлари, Жаҳонобод МФЙ фаоллари қатнашишди.

Жаҳонобод МФЙда яшовчи, "Фурқат" фермер хўжалиги раҳбари ташаббускор Л. Норматова томонидан ташкил этилган «AZIMAHON G`UNCHASI » номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси 125-ўринга мўлжалланган.

Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда фаолияти давомийлигига катта ишонч билдирдилар. Тадбир давомида болажонларнинг куй-қўшиқлари, ўйин кулгилари тадбирга таклиф этилган меҳмонларга янада завқ бағишлади.

Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб