ИККИ ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-03-11 05:47:05    974

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий самаралар бермоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник асосларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Риштон туманида ўтказилган профилактика тадбирлари доирасида ҳудудда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва олдини олиш бўйича корхона-ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этилиб, содир этилган жиноятлар муҳокама қилинмоқда.

Мана шундай муҳокамалардан бири бугун туманимиздаги Қўқон педагогика институти (собиқ Академик лицейи) мажлислар залида ташкил этилди. Ушбу тадбирида икки жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, туман прокурори ёрдамчиси А. Латипов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С. Авлиёхонов ҳамда Учариқ МФЙ фуқаролари иштирок этишди.

Содир этилган жиноятлар профилактика тадбирига йиғилган маҳалла фаоллари, ҳудуд аҳолиси ва туман ички ишлар бошқармаси ходимлари ва мутасадди раҳбарлар билан биргаликда таҳлил этилди. Бу каби жиноятларнинг олдини олиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳар бир фуқаронинг муҳим вазифаси экани маърузачилар томонидан таъкидланди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб