ЧЎНҒАРАДА КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

×

 2020-03-04 05:58:55    1530

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Риштон туманининг чегара ҳудуди бўлган Чўнғара МФЙда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-ўринбосари М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Дадабоева, Чўнғара МФЙ раиси М. Сотволдиев ҳамда мутахассиси М. Мамадиева маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда МФЙ даги 1-кутубхонани очилиш маросимини ўтказишди.

Кутубхонада 5000 дан ортиқ китоблар бўлиб унда буюк мутафаккирлар Навоий, Бобур ва ўзбек адабиётининг бошқа йирик намояндалари асарлари жой олган бўлиб, кутубхонада ёшларнинг, мактаб ўқувчиларининг, ёш йигит-қизларнинг ва бутун Чўнғара аҳлининг хоҳлаган пайтида келиб китоб мутолаа қилишлари учун шароит яратилганлиги уларда юқори мамнунлик ҳиссини уйғотди. Бундан ташқари кутубхонада ишлаши учун Чўнғаралик 3 нафар хотин-қизларга иш ўрни яратилди.

* * *

Шунингдек, туман ҳокимлиги вакиллари маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳалладаги оилаларга ташриф буюриб хонадонларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни яқинлашиб келаётган халқаро 8-март хотин-қизлар куни билан табриклашди.

Жумладан, 1-гуруҳ ногирони 1965 йилда тўғилган Қ. Абдулазизовани, 1963 йилда тўғилган 2-гуруҳ ногирони Р. Мустафоқуловани, ҳозирда 90 ёшдан ошиб 9 нафар фарзанди, 33 нафар набираси, 40 нафар абираси бўлган У. Мадаминовани ва бошқаларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб совғалар беришди.

Бундан ташқари, хонадонларда тадбиркорликни ва томорқачиликни ривожлантиришни йўлга қўйишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқишди ва фуқаролар билан суҳбатлар олиб боришди. Суҳбатда фуқаролар давлатимизнинг, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатидан, давлатимизнинг фуқароларга қилаётган ғамхўрлигидан мамнун бўлиб миннатдорликларини билдириб ўтишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб