РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
2020-02-24 22:21:59 1376
Аввалроқ Риштон тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаган Муқаддас Бекмирзаева туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов қатнашди.
Вилоят ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов Риштон тумани ҳокимлиги томонидан Муқаддас Бекмирзаева туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
Махсудахон Тожибоева – бўлим бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари (бунгача “Оила илмий амалий маркази” раҳбари лавозимида ишлаган);
Саидумархон Авилиёхонов – бўлим бошлиғининг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари (бунгача Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган);
Турсунхўжа Абдураҳмонов – бўлим бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари (бунгача туман “Нуроний” жамғармаси раиси лавозимида ишлаган) лавозимига тавсия этилгани ва номзодлар вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланганини маълум қилди.
Йиғилиш сўнгида янги лавозимга киришаётган фаоллар сўз олиб, билдирилган ишонч учун самимий миннатдорлик изҳор қилдилар ва Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида бор куч-имкониятларини ишга солишга ваъда бердилар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси