Мамадали ТОПИБОЛДИЕВ: Афсонавий қаҳрамонни хотирлаб
2020-02-19 05:57:38 1590
18 февраль куни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари, туман Нуронийлари ва ёшлари Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Зохидон қишлоғида туғилиб ўсган, мард ва жасур ўзбек ўғлони, Иккинчи жаҳон урушининг афсонавий жангчиси, Совет иттифоқи қаҳрамони Мамадали Топиболдиевни қишлоғига хотирлаш учун боришди.
Дастлаб, қаҳрамон учун очилган музейига борилди.
Музейда қаҳрамоннинг урушдаги фаолияти, хизматдош разведкачи дўстларининг расмлари, унинг жангдаги эътирофи қайд этилган мактублар, фотосуратлари, урушдан қайтганидан кейинги фаолияти акс этган суратлари билан танишдилар.
Туман фахрийларни қўллаб-қувватлаш Нуронийлар жамғармаси раиси ва қишлоқ оқсоқоллари йиғилганларга Мамадали Топиболдиевнинг урушдаги қаҳрамонликлари ҳамда кейинги фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтишди.
Шундан сўнг, хотирлаш учун келган меҳмонлар Мамадали Топиболдиевни хонадонида бўлиб, фарзанди ва набиралари билан дилдан суҳбатлашди.
Сўнгра, хотирлаш тадбирлари қаҳрамоннинг бюсти ўрнатилган 27-умумтаълим мактабида давом этди.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси